1 майдан Ўзбекистонда қарздорларнинг очиқ базаси ишга туширилади
Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда қарздорларнинг очиқ умумий базаси ишга туширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли қарорида таъкидланишича, бундай базани ташкил этиш Бош прокуратура, Ахборот технологиялари вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва ТЖКХ вазирлигига топширилди.
Ҳужжатга мувофиқ, қарздорларнинг умумий очиқ базасига киритилган жисмоний ва юридик шахслар йирик битимлар тузиш ва молиявий-кредит хизматлари, халқаро транспорт хизматлари ва давлат хизматларининг айрим турларини олиш ҳуқуқи бўлмайди.
Бундан ташқари, 2018 йил 1 мартдан квартира ёки хонадонда пропискадан ўтган барча вояга етган фуқаролар тенг асосда коммунал хизматларни тўлайдилар. Шунингдек, бюро ҳар ойда истеъмолчиларга етказиб берилган энергоресурслар учун қарздорликни истеъмолчилар маълумотлари пластик карталарига хизмат кўрсатадиган банк ҳисоб рақамларидан ЭКИҲМнинг икки баробаридан ёки 345 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Сурат манбаи: https://bigkiev.com.ua/content/minyust-sozdal-reestr-dolzhnikov-za-kommunalnye-uslugi