1 ноябрдан Ўзбекистонда тезюрар поездларга чипталар нархлари ошмоқда
Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” 1 ноябрдан бошлаб Afrosiyob тезюрар поездлари чипталарининг нархи ошишини маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан хабар беришларича, “нархларни рақобатдош, ишончли, узоқ муддатли инвестицияларни таъминлаш учун” ошириш таклиф этилган.
“Бу мажбурий чора ҳар куни сарфланиб келинаётган электр энергия, хом-ашёлар, шунингдек, эҳтиёт қисмлар ва поездда хизмат кўрсатувчи барча ходимларга муносиб иш ҳақини тўлашга замин яратади. Нархларни тартибга солиш ўз навбатида поэзд йўналишлар сонини кўпайишига олиб келади ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишларни доимий равишда таъминлаб туради”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкент-Бухоро-Тошкент, Тошкент-Шахрисабз-Тошкент, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишларида 4та Afrosiyob тезюрар поезди ҳаракатланиб, йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Сурат манбаи: http://uz24.uz