1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда тадбиркорлнинг электрон кабинети ишга тушади

Дата: 12:15, 21-04-2014.

Тошкент. 21 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 2014 йилнинг 1 октябрига қадар “тадбиркорлик субъекти кабинети” фаолият юрита бошлайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу кабинет интернет орқали молия, солиқ, статистика ва бошқа турдаги ҳисоботларни интерактив расмийлаштириш ва тақдим этиш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, коммунал тўловларни, лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар бўйича кўриб чиқишда ва уларни олишда тўланадиган йиғимларни ва давлат божларини Интернет-банкинг тизими орқали тўлаш, маълумотномалар олиш ва бошқа интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқаларга имкон беради”, - деб таъкидлади Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидаги манба.
Бундан ташқари, «UZINFOCOM» марказида истиқболда интерактив хизматларни янада ривожлантириш мақсадида ҳафтанинг ҳар шанба куни тадбиркорлик субъектлари
ҳамда тегишли вазирлик идоралар раҳбарлари ўртасида учрашув ташкил этилиши белгилаб олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: