1 октябрдан Тошкентда иситиш ва иссиқ сув тарифлари ошади

Дата: 15:17, 15-09-2015.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 октябридан бошлаб Тошкентда марказий иситиш ва иссиқ сув тарифлари ошади, деб хабар бермоқда ўзбек ОАВ “Тошиссиққуввати” корхонасига асосланган ҳолда.

Хусусан, “Газета.uz” маълумотларига кўра, пойтахт аҳолиси учун марказий иситишнинг ойлик тарифлари 1019,59 сўмдан 1073,06 сўмгача (+5,2%), иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагич бор ҳолатда ҳар бир куб. м учун айни пайтдаги 3015,87 сўмдан 3174,05 сўмгача (+5,2 фоиз), ҳисоблагич йўқ бўлса, киши бошига ойига 11777,69 сўмдан 12395,4 сўмгача (+5,2 фоиз), душ хоналари умумий бўлган ётоқхоналарда киши бошига 9220,98 сўмгача оширилади.

Бундан ташқари, Anons.uz маълумотларига кўра, ташкилот ва корхоналар учун иссиқлик энергиясининг улгуржи тарифи бир Гкалга ҚҚСсиз 55685 сўм ва ҚҚС билан 66822 сўм қилиб белгиланган.

Тарифларнинг оширилиши энергия манбалари ва материаллар қийматининг кўтарилиши билан боғлиқлиги айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентда иссиқ сув нархлари 15 майдан, иситиш тарифлари эса 15 майдан ва 1 августдан оширилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: