1 октябрдан Тошкентда совуқ сув тарифлари ошади
Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон пойтахтида совуқ сув тарифлари тахминан 6,5-8% ошади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Совуқ сув нархининг оширилиши электроэнергия бошқа ресурслар баҳоларининг ўсиши билан боғлиқ”, – деб таъкидлашди “Сувсоз” давлат унитар корхонасида.
Эндиликда канализация ва ҳисоблагичлари бўлган хусусий уйлар эгалари 1 куб. метр сув учун 265 сўм (ҳозир 246 сўм), канализацияси бўлмаган уй эгалари 160 сўмдан (150 сўм) тўлашлари лозим.
Ҳисоблагичлар ўрнатилган кўп қаватли уйлардаги хонадонларда тарифлар 1 киши учун 1 куб. метрга 342дан 370 сўмгача, ҳисоблагичсиз хорнадонларда 4185 сўм 64 тийиндан 4516 сўм 88 тийингача кўтарилади.
Совуқ сув тарифлари охирги марта 2015 йил 15 майда ошган эди.


