1 октябрдан Ўзбекистонда электроэнергия баҳоси деярли 10% ошади
Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – 1 октябрдан Ўзбекистонда электроэнергия баҳоси деярли 10% ошади, дея хабар беради Ўзбектелеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир маълумот “Ўзбекэнерго” Давлат-акционерлик компанияси (“Ўзбекэнерго” ДАК) сайтида эълон қилинди.
“Хусусан, аҳоли учун 1 кВт/с электроэнергиянинг баҳоси 144 сўм 30 тийинга қадар қимматлайди. Илгари унинг баҳоси 131 сўм 40 тийинга тенг эди. Электроплиталар билан жиҳозланган уйлар аҳолиси учун 1 кВт/с электр қувватининг нархи 72 сўм 15 тийинни (илгари – 65 сўм 70 тийин) ташкил қилади”, – деб таъкидлашди “Ўзбекэнерго” ДАК матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда электроэнергия нархи охирги марта 2014 йил 1 апрелда ошган эди.
Илгари ЎзТАГ жорий йил 1 октябридан совуқ сув, иситиш ва иссиқ сув таъминоти тарифларининг ошиши ҳақида хабар қилган эди.