1 октябрдан Ўзбекистонда электроэнергия тарифлари оширилади

Дата: 16:53, 15-09-2016.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – 1 октябрдан Ўзбекистонда электроэнергия тарифлари оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекэнерго” АЖ 2016 йилнинг 1 октябридан ёқилғи энергия ресурслари таннархи ошиши муносабати билан электр энергияси нархлари ошгани ҳақида маълум қилади”, - дейилади компания хабарида.

Хусусан, аҳолига тақдим этиладиган 1 кВт/с электр энергияси нархи 182 сўмдан 191 сўмга, электр плиталар билан таъминланган турар жойларда истиқомат қилувчи аҳоли учун эса 91 сўмдан 95,5 сўмга қадар оширилади (ўсиш – 4,9%).

Савдо ташкилотлари, кафе, ресторан ва хизматлар соҳаси учун 1 кВт/с электр энергияси нархи 194,85 сўмни, реклама ва иллюминациялар учун 201,50 сўмни, энерготизимнинг хўжалик эҳтиёжлари учун 191 сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамизки, электроэнергия тарифлари охирги марта 2016 йил апрел ойида ошган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: