1 октябрдан Ўзбекистонда газ нархлари 9,9% ошади

Дата: 13:51, 18-09-2014.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда табиий газ ҳақига янги тарифлар жорий этилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Аҳоли учун табиий газнинг 10 кубометри ҳисоблагич бўлганда 1816 сўм 20 тийинни ташкил қилади. Илгари бу нарх 1652 сўм 40 тийинга тенг эди. Ҳисоблагичлар бўлмаган тақдирда аҳолига овқат тайёрлаш ва сувни иситиш учун етказиб бериладиган табиий газнинг 10 кубометри баҳоси 3140 сўм 85 тийинга қадар ошди (илгари – 2857 сўм 65 тийин), иситиш учун етказиб берилаётган табиий газ нархи эса 1456 сўм 60 тийингача ўсди (илгари – 1325 сўм 25 тийин)”, – деб такидлашди “Ўзбекнефтегаз” МХК матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда табиий газ нархлари охирги марта 2014 йилнинг 1 апрелида ошган эди.

$1 = 2359,56 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: