1 октябрдан Ўзбекистонда табиий газ тарифлари оширилади

Дата: 17:04, 15-09-2016.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – 1 октябрдан Ўзбекистонда табиий газ тарифлари оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси хабарида айтилишича, 10 кубометр табиий газ нархи ҳисоблагич мавжуд бўлган тақдирда ҳозирги 2260 сўмдан 2461,2 сўмгачани ташкил этади (ўсиш – 8,9%).

Ҳисоблагич мавжуд бўлмаган тақдирда, овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун фойдаланиладиган 10 кубометр газ нархи ҳозирги 3908,3 сўм ўрнига 4225,9 сўмгача,  (ўсиш – 8,1%), иситиш учун эса ҳозирги 1812,5 сўмдан 1973,7 сўмгачани (ўсиш – 8,9%)  ташкил қилади.

Эслатиб ўтамизки, газ тарифлари охирги марта 2016 йил апрел ойида ошган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: