1 октябрга қадар Ўзбекистонда туризм соҳасидаги инвестфорумга лойиҳалар тақдимотлари тайёрланади

Дата: 11:13, 26-09-2018.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – 1 октябрга қадар Ўзбекистонда туризм соҳасидаги биринчи Халқаро иинвестицион форумга лойиҳалар тақдимотлари тайёрланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 26 августдаги 700-ф сонли қарорига биноан уюштирилаётган форум 19-21 ноябр кунлари бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, музокаралар майдони Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” павильонлари бўлади. Маълум қилинишича, форумда маҳаллий ишбилармонлар билан бир қаторда халқаро молия институтлари вакиллари, салоҳиятли хорижий инвесторлар, йирик сайёҳлик компаниялари, соҳада фаолият олиб борувчи етакчи экспертлар ва мутахассисларнинг иштирок этадилар.

Форумнинг мақсади – туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва салоҳиятли инвесторлар орасида сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишдир.

“1 октябргача вилоятлар ва пойтахт ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши хорижий инвесторларга тақдим этиладиган лойиҳалар тақдимотларини тўлиқ тайёр қилиб қўйишлари зарур”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, вилоятлар ва Тошкент ҳокимиятлари вилоятларнинг инвестиция салоҳияти, сайёҳлик соҳаларида тегишли лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ва истиқболлари ҳақида тақдимот, реклама ва бошқа материалларни тайёрлаш учун консалтинг фирмаларини жалб этадилар.

Тадбир иштирокчилари инвесторларга жойларда таклиф этилаётган тайёр лойиҳалар билан танишиш учун республика вилоятларига ташриф буюришлари мумкин бўлади, деб таъкидланади.

Бундан ташқари, улар “Чорвоқ” эркин туристик ҳудуди, Samarkand city ва “Қадимий Бухоро” сайёҳлик ҳудудлари, шунингдек, Сурхондарё вилоятида кичик сайёҳлик ҳудудларида тақдим этилган имкониятлар билан танишадилар.

“Форум иштирокчилари билан якуний ҳужжатлар, шу жумладан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланиши кутилмоқда. Бунинг учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига салоҳиятли сармоядорлар ва кредиторлар билан лойиҳаларни амалга ошириш шартларини муҳокама қилиш, уларни амалга оширишнинг энг муносиб ва самарали схемаларини танлаб олиш топширилган”, - деб хулоса қилинади хабарга.

 

Сурат манбаи: из http://sia.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: