1 октябрга келиб “Асака” банкининг ялпи активлар миқдори 5,5 трлн сўмни ташкил қилди

Дата: 21:56, 23-10-2014.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 1 октябри ҳолатига келиб “Асака” банкининг ялпи активлари миқдори ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда 858,5 млрд сўмга ўсиб, 5,5 трлн сўмни ташкил қилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, банкнинг ялпи капитали 81,6 млрд сўмга ўсиб, 736,1 млрд сўмни ташкил этган.

Кредитлар ва лизинга берилган маблағлар миқдори 2,566 трлн сўмга тенг бўлди. Муассаса кредит портфели таркибида узоқ муддатли кредитлар 1,995 трлн сўмни, шу жумладан, инвестицион кредитлар 1,703 трлн сўмни ташкил этди.

Банк томонидан жами 1,263 трлн сўмлик кредитлар берилган, буларнинг 752,1 млрд сўми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, 10,3 млрд сўми аҳолига истеъмол кредитлари сифатида, 33,6 млрд сўми ипотека кредитлари сифатида берилган.

2014 йилнинг 1 октябри ҳолатига келиб, “Асака” банки тизимида 26 филиал, 103 мини-банк, 482 омонат, махсус ва кўчма кассалар ишлаб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: