1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда автомобиллар учун “чиройли” рақамларни аукционда сотиб олиш мумкин бўлади

Дата: 17:07, 14-07-2017.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда автомобиллар учун “чиройли” рақамларни  аукционда сотиб олиш мумкин бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 июлдаги тегишли қарори билан кўзда тутилган.

“2017 йил 1 сентябрдан бошлаб автотранспорт воситалари учун талаб катта бўлган рақамлар ва ҳарфлар комбинациясига эга рўйхатга олиш рақамларини оширилган ставкаларда, шу жумладан, аукцион ўтказиш йўли билан танлаш тартибини жорий этилсин”, - дейилади хужжатда.

Ҳукуматга бир ой муддатда бундай аукционларни ўтказиш тартибини тасдиқлаш топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: