1 сентябрдан Тошкентда чиқиндиларни олиб кетиш тарифлари 9% кўпга ошади

Дата: 17:59, 22-08-2017.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – 1 сентябрдан Тошкентда чиқиндиларни олиб кетиш тарифлари 9,4% кўпга ошади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Махсустранс” давлат корхонасига асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифи ҳар бир киши учун бир ойга 3200 сўмдан 3500 сўмга (+9,4%) оширилади.

Компания маълумотларига кўра, бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 1 куб метр қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш 38390 сўмдан 41989,5 сўмгача, 1 тонна суюқ чиқинди учун эса 14346 сўмдан 15690,97 сўмгача оширилади.

Эслатиб ўтамизки, сўнгги бор чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари 2016 йил ноябрида оширилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: