1 сентябрдан Ўзбекистон Қозоғистондан юк автомобиллари импорти учун акцизларни бекор қилади

Дата: 12:26, 24-08-2015.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – 1 сентябрдан Ўзбекистон Қозоғистонда ишлаб чиқарилган юк автомобиллари импорти учун акцизларни бекор қилади. Бу ҳақида ҳукуматнинг душанба куни эълон қилинган қарорида хабар қилинмоқда.

Қарорга кўра, Қозоғистондан олиб келинаётган янги автомобиллар (ТН ВЭД 8704) акцизсиз олиб кириш рўйхатига киритилган. Бунга қадар ушбу имтиёз Россиядан ва Украинадан олиб келинаётган автомобиллар импортига таалуқли эди. Қолган мамлакатлардан олиб келинадиган юқоридаги маҳсулотларга божхона қийматидан 40% бож солинади.

2013 йил охирида Ўзбекистон МДҲ эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартномани қўллаш ҳақидаги хужжатни ратификация қилган эди. Протокол Минскда 2013 йил 31 майда имзоланган. Хужжат Ўзбекистон томонидан бир неча шартлар билан қабул қилинган. Хусусан, баҳсли масалалар иккитомонлама келишувлар асосида ҳал қилиниши кўзда тутилган.

2014 йил 1 январдан Ўзбекистон Республика йўл жамғармасига мамлакат ҳудудига Россиядан ва Украинадан олиб келинаётган янги автомобиллар учун 3% йиғим жорий этган, акцизни эса 5%дан 2%гача туширган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: