1 январдан бери Ўзбекистонда долларнинг бозор курси 12,28% ўсди

Дата: 15:27, 24-02-2016.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 1 январидан бери Ўзбекистонда долларнинг бозор курси 12,28%: 1 январдаги 5700 сўмдан 23 февралдаги 6400 сўмгача ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) DollarUz.com сайтига асосланган ҳолда.

Курс 10 январга келиб 5700дан 6000гача ошди, лекин 22 январгача 5970 ва 6080 ўртасида бўлиб турди.

Кейин анча давом этган барқарорлик даври кузатилди. 23 январдан 10 февралгача курс 6200 ва 6145 орасида бўлди.

10 февралдан бошлаб эса курс 6200дан ошди ва кейинчалик фақат ўса бошлади. Хусусан, 21 февралда 6300дан, 23 февралда 6400дан ошди.

Курснинг ўсаётгани конкрет нимага боғлиқлиги маълум эмас.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки ўзбек валютасининг АҚШ долларига нисбатан курсини ҳар сешанба куни белгилайди. 23 феврал ҳолатига у $1га 2851,65 сўм қилиб белгиланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: