1 январдан бошлаб Ўзбекистонда солиқ ҳисоботи фақат Интернет орқали топширилади

Дата: 17:53, 29-12-2014.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда солиқ ҳисоботи фақат электрон шаклда Интернет орқали топширилади. Ушбу тартиб республика Солиқ кодексининг 45 моддасига киритилган ўзгартишлар билан кўзда тутилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат солиқ қўмитасидан хабар қилишларича, 2014 йил охирига қадар республикада тадбиркорлик субъектлари солиқ ва молия ҳисоботларини топширишнинг электрон шаклига босқичма-босқич ўтиш ишлари амалга оширилди. Шу бугунга қадар корхоналар солиқ ҳисоботини топширишнинг қулай усулини ўзлари танлар эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: