1 йил ичида Ўзбекистон дунёда кенгполосали стационар алоқа кирими бўйича уч поғонага кўтарилди

Дата: 13:20, 22-09-2014.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ - 1 йил ичида Ўзбекистон дунёда кенгполосали стационар алоқа кирими бўйича уч поғонага кўтарилди ва 2012 йилдаги 183 мамлакат орасида 131 ўриндан 2013 йил якунлари бўйича 190 мамлакат орасида 128 ўринга чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) БМТ Комиссиясининг “Кенгполосали алоқанинг ҳолати -2014” тадқиқотига асосланган ҳолда.

Ҳисоботга кўра, 2013 йил кунлари бўйича мамлакатда стационар кенгполосали алоқа кирими ҳар 100 кишига 1,1 абонентга тенг бўлиб, 2012 йил якунлари бўйича ушбу кўрсаткич 0,7 абонентга тенг эди.

Ҳисобот маълумотларига кўра, 2013 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда Интернетга уланган уй хўжаликлари улуши 9,5% тенг. Бу 132 ривожланаётган мамлакат орасида 81-кўрсаткичдир.

Тадқиқотда қайд этилишича, 2013 йил якунлари бўйича Интернетга чиқиш имкониятига эга бўлган жисмоний шахслар улуши 38,2% тенг. Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон дунёнинг 191 мамлакати орасида 100, 144 ривожланаётган мамлакат орасида эса 53 ўринда турибди.

Эслатиб ўтамизки, ушбу тадқиқот Халқаро электр алоқа иттифоқи (ХЭАИ) ва ЮНЕСКОнинг қўшма ташаббуси бўлиб, 2010 йилда ташкил этилган Кенгполосали алоқа комиссияси томонидан тайёрланган. Комиссиянинг вазифаси дунёда рақамли технологияларнинг тарқалишига кўмаклашишдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: