10 августдан бутун Ўзбекистон бўйлаб мактаб бозорлари иш бошлайди

Дата: 15:11, 05-08-2016.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – 10 августдан 10 сентябрга қадар Ўзбекистон ихтисослашган мактаб бозорлари ишлайди. Уларда 26 хилдаги мактаб ўқув қуролларини сотиб олиш мумкин бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жами 1990 муқим, 200 ортиқ мобил савдо нуқталарини очиш режалаштирилган. Маҳсулотлар мамлакатнинг бориш қийин бўлган жойларигача етказиб берилади. Уқув маҳсулотларини қўшимча устамаларсиз сотиш – мазкур бозорларнинг ўзига хосликларидан бири бўлади.

“Бозорларда турли ширкатлар томонидан ишлаб чиқарилган кенг турдаги ўқув қуроллари тақдим қилинади. Булар турли хилдаги дафтарлар, расм чизиш альбомлари, кундаликлар ва бошқалардир. Шунингдек, бу ерда кундалик мактаб формаси, пойафзал, спорт кийимлари ва бошқа кўп нарсаларни сотиб олиш мумкин бўлади. Барча ярмаркаларни терминаллар билан жиҳозлаб, пластик карталар орқали тўлов олиш режалаштирилмоқда”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида.

Эксперт баҳоларига кўра, ярмаркани ўтказиш даврида дафтарларга эҳтиёж 37,3 млн дона атрофидани ташкил қилади. Шу сабабли йил бошидан бери талабни қондириш учун 44,4 млн дона дафтар ишлаб чиқарилди (+19,2%).

Янгилик билан ўртоқлашиш: