10 июнда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 14:07, 07-06-2017.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – 10 июнда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) БМТ Янгиликлар марказига асосланган ҳолда.

Таъкидланишича, 10 июн куни Гутерриш Самарқандга ташриф буюриб, бу ерда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади.

Куннинг иккинчи ярмида БМТ бош котиби Қорақалпоғистонга отланиб, вертолетда Оролбўйи ҳудудини айланиб чиқади.

У Ўзбекистонга 8-9 июн кунлари Қозоғистонга сафаридан сўнг етиб келади. Бу ерда у Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида нутқ сўзлайди

Гутерриш Марказий Осиёга сафари доирасида Қирғизистон (11 июнда), Тожикистон (12 июнда), Туркманистон (13 июнда) бўйлаб сафарда бўлади.

Душанбеда у барқарор ривожланиш бўйича конференцияда сўзга чиқади. Ашхободда эса Марказий Осиёда терроризмга қарши кураш стратегиясини амалга оширишга бағишланган юқори даражадаги мулоқотда қатнашади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: