10 июнда Ўзбекистонда “Чимён садоси” фестивали бошланади

Дата: 17:37, 30-05-2016.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – 10-12 июнда Ўзбекистонда анъанавий “Чимён садоси” фестивали бўлиб ўтади. Экологик-туристик фестиваль Тошкент вилоятидаги Чимён дарасида бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Экстремал ва тоғ туризми федерациясидан хабар беришларича, фестиваль асосан муаллифлик қўшиқлари танловидан иборат бўлиб, аслида шундан бошланган.

Бундан ташқари, дастурга бошқа қатор тадбирлар ҳам кирган. Улар орасида ўзи турган жойни аниқлаш, “Катта Чимён” чўққисига чиқиш (скайранинг), шунингдек, велосипедларда чўққидан тезкор тушиш мусобақалари ҳам киритилган.

Шунингдек, фестиваль доирасида парапланеризм бўйича намунали чиқишлар ва ёшлар ва ўсмирлар учун эко-туризм мавзусидаги “Очиқ осмон остидаги экомактаб” машғулотлари ҳам бўлиб ўтади.

Фестивалда йиғилган барча “Биз – тоза Чимён тарафдоримиз” экологик акциясида иштирок этадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: