10 кишидан иборат гуруҳни қўлга олишда Тошкент ИИББ икки ходими жабрланди

Дата: 13:36, 21-01-2019.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – 10 кишидан иборат гуруҳни қўлга олишда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг (ИИББ) икки ходими жабрланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Пойтахт ИИББ маълмотларига кўра, 14 январда Фарғона вилоят ИИБ 26 ёшли В. Тошматовни ЎзР. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3 қисмида кўзда тутилган жиноятни (фирибгарлик) содир этгани учун қидирувга берган.

Тошкент шаҳар ИБББ ходимлари тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш давомида ўзбекистонликнинг яшаш жойини аниқладилар.

“Аммо қидирувдаги шахсни қўлга олиш чоғида унинг квартирада бирга бўлган қариндошлари ИИББ ходимларига фаол қаршилик кўрсатдилар, икки нафар ходимга тан жароҳати етказилди. Ёрдамга етиб келган қўшимча наряд В. Тошматов билан бирга жами 10 кишини қўлга олди”, - дейилади хабарда.

Текширув давомида қўлга олинганлардан 3 нафари ҳам қидирувда эканлиги маълум бўлди.

Булар Фарғона вилоятидан бўлган 46 яшар Ўз.Р. Жиноят кодексининг 168-моддасида кўзда тутилган жиноятни (фирибгарлик) содир этгани учун қидирувда бўлган Одина Соҳибова, Ўз.Р. Жиноят кодексининг 177-моддаси 3 қисмида кўзда тутилган жиноятни (безорилик) содир этгани учун қидирувда бўлган 22 ёшли Озодбек Соҳибов , Фарғонада яшовчи Ўз.Р. Жиноят кодексининг 177-моддаси 2 қисмида кўзда тутилган жиноятни (безорилик) содир этгани учун қидирувда бўлган 24 яшар Зоҳид Тошматовлар бўлиб чиқди.

Сурат манбаи: https://kursiv.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: