10 ноябрдан Ўзбекистон пойтахтидаги ижтимоий объектларга иссиқлик берилади

Дата: 17:18, 07-11-2017.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – 10 ноябрдан Ўзбекистон пойтахтидаги ижтимоий объектларга, 12 ноябрда турар-жойларга иссиқлик берилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент ҳокимияти ахборот хизматининг маълумотига кўра, шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов 7 ноябр куни иситиш мавсумини бошлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, 10 ноябрдан ижтимоий объектларига (таълим ва тиббиёт муассасалари), 12 ноябрдан эса кўп хонадонли турар-жой биноларига иссиқлик бора бошлаши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: