10 ой якунлари бўйича “Ўзбекинвест” 52,4 млрд сўм суғурта мукофотлар тўплади

Дата: 11:55, 20-11-2015.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 10 ойи якунлари бўйича “Ўзбекинвест” ЭИМСК 52,4 млрд сўм суғурта мукофотлар тўплади ва айни муддатда 9,8 млрд сўм суғурта қопламалари тўлаб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Компания республиканинг 2015 йилдаги Инвеститсия дастурига киритилган 67та лойиҳаларга умумий қиймати 15,1 трлн сўм (ўсиш курсаткичи 124%) суғурта ҳимояси тақдим этилди”, - деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.

Бундан ташқари, “Ўзбекинвест” маҳаллий экспортчилар мулкий манфаатларини комплекс суғурта ҳимояси билан таъминлашга устивор эътибор қаратмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 10 ойида экспортчиларга 134,9 млрд сўмлик суғурта ҳимояси кўрсатилди.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилнинг ноябр ойида Moody’s Investors Services Ltd халқаро рейтинг агентлиги (Буюк Британия) “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг халқаро молиявий барқарорлик рейтингини “Барқарор” прогнози билан B1 дан Ba3гача кўтарди.

Бугунда компания Ўзбекистон суғурта бозорининг етакчиларибан бири ва $60 млнлик йирик низом капиталига эга.

Унинг ҳудудий тармоғи 14 вилоят филиаллари, 130 ошиқ суғурта бўлинмалари ва 800 зиёд суғурта агентларидан иборат.

$1 = 2721,12 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: