10 ойда Ўзбекистон Польшага экспорт ҳажмини 22% кўпайтирди

Дата: 11:19, 25-12-2014.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2014 йилда ўзбек-поляк муносабатлари якунларига бағишланган брифинг ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Польша статистика органлари маълумотларига кўра, ўтган 10 ойда Польша ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси $141 млндан ошиб, 2013 йилнинг муқобил давридаги кўрсаткичларга яқинлашди. Айни пайтда кўрсатилган муддатда Ўзбекистонга поляк экспорти 8% қисқарди, Польшага ўзбек товар ва хизматлари экспорти эса 22% ўсди”, – деб таъкидлашди Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматида.

Ўзбек товарлари экспортининг кўпайиши пахта ва уни қайта ишлаш маҳслотлари етказиб бериш ҳажмининг ошганлиги билан боғлиқ. Ушбу гуруҳнинг улуши Ўзбекистондан поляк импорти умумий ҳажмида 32%дан 36%га қадар кўпайди. Ўзбекистондан сабзоваот ва мевалар етказиб бериш ҳажми тўрт баравардан зиёд ошди ва ушбу маҳсулотлар улуши 2013 йилдаги 2,3%дан 8%га қадар кўпайди. Ўзбекистондан импорт ҳажмининг учдан биридан ошиғи минерал маҳсулотлар, 20% кўпи кимё маҳсулотлари ҳисобига тўғри келди. Жами Ўзбекистон Польшага 13 хилдаги товар гуруҳлари етказиб бермоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: