10 ойда Ўзбекистонда ёнғиндан вафот этганлар сони 29,9% қисқарди

Дата: 15:15, 18-11-2015.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонда ёнғиндан вафот этганлар сони 29,9%, жароҳатланганлар сони 15,5% қисқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган муддатда ёнғинлар сони 3,4% камайди, ёнғин бўлинмалари 10,5 минг чақирув бўйича йўлга чиқди, 58 киши қутқарилди ва қиймати 80 млрд сўмлик моддий бойликлар сақлаб қолинди”, - деб таъкидлашди Ёнғин хавфсизлиги давлат хизмати (ЁХДХ) матбуот хизматида.

ЁХДХ маълумотларига кўра, мамлакатлаги ёнғинларнинг асосий сабаби – печқалардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ва печкаларнинг бузилишидир (31,6%). Бундан ташқари, электр қурилмалардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши ҳам сезиларли ўрин эгаллайди (6,8%).

Йил бошидан бери объект ва корхоналарни текшириш жараёнида 883 мингдан ошиқ қоида бузилиш ҳолатлари қайд этилди. Натижада, 49 мингдан зиёд лавозимли шахслар ва фуқароларга жарима солинди, 165 минг ҳолатда объектни эксплуатация қилиш таъқиқланди.

$1= 2721,12 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: