10 ойда Ўзбекистондаги тикланган корхоналар 98,7 млрд сўмлик маҳсулот чиқарди

Дата: 15:32, 28-11-2014.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Ўтган 10 ойда Ўзбекистондаги “Асакабанк” давлат акционерлик тижорат банки (ДАТБ) томонидан тикланган корхоналар 98,7 млрд сўмлик маҳсулот чиқарди ва $9,4 млнлик маҳсулот экспорт қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2010-2013 йилларда тикланган корхоналарда (шу жумладан, янги инвесторларга сотилганларида) 277,7 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, $41,4 млнлик маҳсулот экспорт қилинди, 4 мингдан ошиқ иш ўринлари яратилди.

2010 йилдан бери банк балансига жами 47 банкрот корхоналарнинг мулк мажмуалари қабул қилиб олинди. Бундан 45 корхона тикланиб, янги сармоядорларга сотилди.

$1 = 2401,09 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: