10 сўмнинг 6 сўмдан ортиғи Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва хизматлари ЯИМ улушига тўғри келади

Дата: 11:55, 31-10-2019.

Тошкент. 31 октябрь. ЎзТАГ – 10 сўмнинг 6 сўмдан ортиғи (мос равишда 28% ва 35,9%) Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва хизматлар ЯИМ улушига тўғри келади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.

"Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (2018 – ЎзТАГ) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 31,3% дан 28,0% гача, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 36,8% дан 35,9% гача камайган, саноат улуши 25,4% дан 29,2% гача ва қурилишнинг улуши 6,5% дан 6,9% гача кўпайган", - дейилади Давлат статистика қўмитаси хабарида.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика ЯИМ 361858,4 млрд. сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан реал равишда 5,7% га ўсди, аҳоли жон бошига ЯИМ 10805,0 минг сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7% га ошди.

Сурат манбаи: subscribe.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: