10 сентябрдан бери Қозоғистонда 701 Ўзбекистон фуқароси рўйхатдан ўтиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилди

Дата: 14:37, 23-10-2017.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – 10 сентябрдан бери Қозоғистонда 701 Ўзбекистон фуқароси рўйхатдан ўтиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“10 сентябрдан бери 685 Қирғизистон фуқаролари, 701 Ўзбекистон фуқароси ва 27 тожикистонликлар Қозоғистонда рўйхатга олиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлика тортилди”, – деб хабар қилди ҚР ИИВ давлат тили ва маълумот бўлими директори Алмас Садубаев.

ОАВ хабарларига кўра, 10 сентябрдан 1 декабрга қадар мамлакатда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида “Участка” профилактика тадбири ўтказилмоқда. Унинг доирасида полициячилар ҳар бир хонадон ва уйларни текшириб чиқмоқда.

1713 ҳуқуқбузарга нисбатан чиқариб юбориш ва мамлакатда бўлиш муддатини қисқартириш чоралари қўлланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: