10-йил истиқболда қозоғистонлик пенсия жамғармаларининг учдан бири ташқи активларга инвестиция қилиниши мумкин
Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Қозоғистон Республикаси фуқароларининг “Ягона миллий пенсия жамғармаси”да (ЯМПЖ) йиғилган пенсия маблағлари 10 йил истиқболда ташқи активларга инвестиция қилиниши мумкин, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР Миллий банки раиси Кайрат Келимбетовга асосланган ҳолда.
“10 йил истиқболда 33% маблағлар ДҚҚга, яна 33% банкларнинг турли омонатларига, қолган 33% эса ташқи активларга тикилиши мақбул иш бўлар эди. Ташқи активлар валюта тебранишлари ҳолатларида валюта хавфларини диверсификация қилишга имкон берган бўлар эди. Банк тизимининг ичида биз кўпроқ узоқ муддатли депозитлар ва 5-10 йиллик облигацияларга урғу берган бўлар эдик”, - деб иқтибос келтиради К.Келимбетовдан “Панорама”газетаси жума куни.
Унинг маълумотларига кўра, бирлаштирилганга қадар пенсия жамғармаларининг инвестиция портфели 47% давлат қисмматли қоғозлари (ДҚҚ), 27% банклар облигация ва депозитлари, 12% - хорижий активларга инвестициялардан, қолгани эса корпоратив тармоққа қўйилган инвестициялардан иборат бўлган.
К.Келимбетовнинг сўзларига кўра, ҳозирда ЯМПЖ, омонатларни бошқариш тизими ва ахборотлар базаси кенг кўламда ислоҳ қилинмоқда.
“Пенсия активларини бошқариш бўйича кенгаш тузилди. Унга мустақил директорлар ҳам кирди. Кенгаш ЯМПЖнинг инвестицион декларациясини қабул қилди, - деб қайд этди у.