10 йилда Самарқанд вилоятида сабзавот етиштириш 4 бараварага кўпайди

Дата: 17:06, 28-08-2014.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – 10 йилда Самарқанд вилоятида сабзавот етиштириш 4 бараварга кўпайди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Агарда 2003 йилда вилоятда 300 минг тонна сабзавот маҳсулотлари етиштирилган бўлса, 2013 йилга келиб бу кўрсаткич 1,3 млн тоннага етди.

“Правда Востока” газетасининг ёзишича, бу йилда эса Самарқанд вилоятида бир гектардан ўртача 650-680 центнер ҳосил олиш режалаштирилмоқда.

Айни пайтда, жами ҳосилнинг ярмидан ошиғи (51,7%) фермер хўжаликлари ҳисобига тўғри келади. Ўз навбатида, фермер хўжаликлари йириклашмоқда: 2006 йилдаги 30 минг фермер хўжалиги ўрнига бугунда 8 минг хўжалик шакллантирилган. Эндиликда бир фермер хўжалигига ўртача 66,3 гектар ер тўғри келиб, хўжаликнинг йиллик даромадлари 160,2 млн сўмни ташкил этмоқда.

Фермер хўжаликларини оптималаштириш билан бирга экин майдонларини кенгайтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Бугунга келиб интенсив боғлар ҳисобига 2,545 минг гектар ер ажратилган бўлиб, шундан 494 гектари жорий йилда барпо этилди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда фермер хўжаликлари 5 йилга ер солиғидан озод қилинган.

$1 = 2344,38 сўм


Янгилик билан ўртоқлашиш: