10 ўзбек боксчиси Николай Валуев совринига ўтказиладиган турнирда қатнашади
Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – 10 ўзбек боксчиси бокс бўйича юниорлар ўртасида ўта оғир вазинда жаҳон чемпиони Николай Валуев совринига ўтказиладиган X Халқаро турнирда қатнашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бокс федерацияси маълумотларига кўра, турнир 13-17 март кунлари Санкт-Петербургда (Россия) бўлиб ўтади. Мусобақада 2004- ва 2005-йилларда туғилган боксчилар қатнашадилар. Турнир 20 вазн тоифасида ўтказилади.
Ўзбекистон термаси Абдувалиев Дилшод (46 кггача вазн тоифаси), Муротов Асадбек (48 кггача), Торебоев Кобланбай (50 кггача), Эшмахамбетов Фуркат (52 кггача), Бекпулатов Мансур (54 кггача), Одилжонов Исломжон (57 кггача), Ҳасанов Фаррухбек (60 кггача), Абдувоҳидов Жаҳонгир (63 кггача), Ғоибназаров Асадбек (66 кггача), Зокиров Жаҳонгир (70 кггача), Ортиқов Иброхимжон ( 75 кггача), Самадов Амиршоҳ (80 кггача), Алматов Шохруҳлардан (+80 кг) ташкил топган.
Тренерлик штаби Ҳасанов Дилмурод ва Бердиев Икромлардан иборат. Бундан ташқари, ҳакамлар коллегиясига ўзбекистонлик Аметов Руслан ҳам кирган.
Сурат манбаи: https://er.ru/news/69092/