100 атрофида фермер хўжаликлари Бухородаги қовун ва асал фестивалининг иштирокчилари бўлдилар

Дата: 15:28, 17-08-2016.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – 100 атрофида фермер хўжаликлари Бухорода бўлиб ўтган XX-қовун ва асал фестивалининг иштирокчилари бўлдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“100 атрофида фермер хўжаликлари XX-қовун ва асал фестивалида қатнашдилар. Бу ерда 40 навдаги ширин қовунлар тақдим этилди. Улар орасида “Амири”, “Баргинай”, “Бўрикалла”, “Гулоби”, “Кўкча”, “Шерози” ва бошқа навлар бор эди”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, фестиваль Ўзбекистон мустақиллигининг 25-йиллигига бағишланди.

Нафақат Бухорода яшовчилар, балки Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан келган сайёҳлар, кўплаб хорижий туристлар ҳам байрам меҳмони бўлдилар. Уларда ўзбек қовунларининг таъмига баҳо бериш имконияти пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамизки, қовун ва асал фестивали 1996 йилдан буён ўтказилиб келинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: