100 ўзбекистонликдан 87 таси Android операцион тизимидаги смартфонлардан фойдаланади
Тошкент. 12 август. ЎзТАГ - Bloomberg агентлиги томонидан тайёрланган дунёдаги мобил платформалар улуши бўйича интерактив харитага кўра, 100 нафар ўзбекистонликдан 87 таси Android операцион тизимидаги смартфонлардан фойдаланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Фойдаланувчиларнинг 10% iOS платформасида гаджетлардан фойдаланади, қолганлари эса бошқа операцион тизимлар фойдаланувчилари.
Шу билан бирга, Ўзбекистон бўйича бир киши учун 0,76 мобил телефон тўғри келади, бу эса бошқа мамлакатларга қараганда сезиларли даражада паст. Қўшни Қозоғистонда Android ва iOS 79 ва 20 фоиз, Қирғизистонда 85 ва 14 фоиз, Тожикистонда 89 ва 8 фоиз ва Туркманистонда 93 ва 6 фоиз таркибга эга.
Умуман олганда, дунё бўйича учта давлат АҚШ (53%), Япония (70%) ва Австралия (52%) iOS қурилмалари бўйича етакчилик қилади.
Сурат манбаи: akket.com


