11-12 майда Қирғизистоннинг Ўшида Ўзбекистон фуқароларининг консуллик қабули бўлиб ўтади

Дата: 11:41, 07-05-2018.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – 11-12-май кунлари Ўш шаҳрида Қирғизистон Республикасининг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари ҳудудида вақтинчалик ёки доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ЎзР.нинг Бишкекдаги элчихонасига таянган ҳолда.

“Сайёр консуллик қабули Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг Ўш шаҳридаги Ваколатли вакиллиги биносида бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, фуқароларни қабул қилиш (0312) 98-62-96 телефон рақами орқали ёки Элчихона веб-сайтидаги электрон тизимида олдиндан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.

Сурат манбаи: http://www.kultura.uz/view_2_r_952.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: