11-13 апрел кунлари Tashkent Law Spring халқаро ҳуқуқ форуми бўлиб ўтади

Дата: 15:38, 04-01-2019.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – 2019 йил 11-13 апрел кунлари Тошкентда Tashkent Law Spring халқаро ҳуқуқ форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

3 январ куни Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчиси Д. Ҳакимов Халқаро Суд ижрочилари иттифоқи (ХCИИ) президенти М. Шмитц билан музокаралар ўтказди. Томонлар суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ХCИИ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқдоллари ҳақида фикр алмашишди. Ўзбекистон 2018 йил май ойида ташкилотнинг тўлиқ аъзоси бўлган.

“М. Шмитц учрашув якунлари бўйича Тошкентда 2019 йил 11-13 апрел кунлари ўтказиладиган Tashkent Law Spring халқаро ҳуқуқ форумида ХСИИ делегациясига раҳбарлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Бундан ташқари, томонлар глобаллашнинг ортиб бориши шароитида, айрим мамлакатлар рақобатбардошлик ва инвестицион жозибадорликнинг энг муҳим омили сифатида миллий ҳуқуқий тизимларнинг самарадорлиги призмаси орқали баҳоланаётганлигини тасдиқладилар.

“Буларнинг барчаси суд ва юрисдикция тизимига, шу жумладан, ижро этиш соҳаси билан тўғридан-тўғри боғлиқ, чунки улар кўп жиҳатдан давлатнинг қонуний образини яратади, унинг бизнес қилиш учун нақадар жозибадорлигини бнлгилайди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ХCИИ халқаро даражадаги суд ижрочилари фаолиятларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва ривожлантириш учун ташкил этилган нодавлат ташкилотидир. У бу ишни миллий даражада тегишли профессионал ташкилотлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик орқали амалга оширади. Иттифоқнинг штаб-квартираси Парижда (Франция) жойлашган.

Сурат манбаи: http://isaconsortium.co.uk

Янгилик билан ўртоқлашиш: