11 июлгача бутун Ўзбекистон ҳудудида жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади

Дата: 16:24, 07-07-2017.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – 7−11 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан (Эрон) Туркманистон орқали иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши давом этади. Шу кунларда республика бўйлаб жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади, ҳарорат эса кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 4-6 даража юқори бўлади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати:

7−8 июлда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 44-45° иссиққача;

7−9 июлда Бухоро ва Навоий вилоятларида 44-45° иссиққача;

7−10 июлда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 44-45° иссиққача кўтарилади, гармсел эҳтимоли мавжуд.

7−10 июлда Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 38-43° иссиқ бўлади.

7−11 июл кунлари Фарғона водийси вилоятларида ҳам 38-43° иссиқ бўлиши кутилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: