11 ой якунлари бўйича ўзбек автоларининг Россиядаги сотувлари 47% тушиб кетди

Дата: 11:10, 09-12-2015.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январ-ноябри якунлари GM Uzbekistan  ўзбек-америка корхонаси Россиядаги автомобилларининг сотувларини 47% қисқартирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган вақт давомида Россияда 18753 автомобиль сотилди, ўтган йилнинг муқобил даврида ушбу кўрсаткич 35355 донани ташкил этган эди. 2015 йил ноябрида сотувлар 13% қисқарди. Ушбу ойда 1634 авто (2014 йил ноябрда 1883та) сотилди”, – дейилади Европа бизнеси автоишлабчиқарувчилар уюшмасининг ҳисоботида.

11 ойда компаниянинг бозордаги улуши 1,6%дан 1,3%гача қисқарди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: