11 ойда Ўзбекистон қозоқ уни импортини 6,5% камайтирди

Дата: 09:56, 30-12-2014.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – Январ-ноябрда Қозоғистондан Ўзбекистонга буғдой ёки буғдой-ёрма уни экспорти 839,3 минг тоннани, пулга ҳисоблаганда $215,9 млнни ташкил қилди. Бу ҳажм жиҳатидан 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 6,5% оз демакдир, дея хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР Молия вазирлиги Божхона назорати қўмитасига асосланган ҳолда.

Чоп қилинган маълумотларда таъкидланишича, январ-ноябрда Қозоғистондан ун экспорт қилиш ҳажмлари Божхона иттифоқи мамлакатларини истисно қилганда 1,7 млн тоннани ёки пул ҳисобида $518,9 млнни ташкил этди. Бу эса, ўтган йилнинг муқобил давридагига қараганда ҳажм жиҳатидан 2,8%, қиймат томонидан 0,8% кўп демакдир.

Жорий йилнинг 11 ойида қозоғистон унининг энг йирик харидорлари Ўзбекистон – 839,3 минг тонна (-6,5%), қиймати $215,9 млнлик (-13,9%); Афғонистон – 596,1 минг тонна (+60,3%), қиймати $208,4 млнлик (+61,1%); Тожикистон – 167,2 минг тонна (-20,3%), қиймати $57 млнлик (-20,3%); Қирғизистон – 48,9 минг тонна (-61,3%), қиймати $13,2 млнлик (-64,2%); Туркманистон – 50,1 минг тонна (+7%), қиймати $21,4 млнлик (-1,5%) бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: