11 январдан бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво кескин ёмонлашади

Дата: 11:38, 10-01-2017.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – 11 январдан бошлаб бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво кескин ёмонлашади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Мамлакатнинг қатор ҳудудларида ёмғир ва қор шаклидаги ёғингарчилик бўлади, тунда ҳарорат нол даражадан пастга тушиб кетади.

Тошкентеда чоршанба куни кечқурун ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқдаа, тунда ҳарорат −1-+1 даражагача тушади.

Мамлакатнинг шимолий туманларида кундузи −2-+3 даражагача, кечаси −5-0 даражагача совуйди.

Синоптиклар ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат вилоятдан келиб чиққан ҳолда ўртача −3-+2дан −5-0 даражагача бўлишини башорат қилмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: