11 ёшли Камилла Исмоилова Ёш ватандошларнинг бутунжаҳон ўйинлари шахмат турнирининг ғолибаси бўлди

Дата: 09:38, 21-04-2015.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – 11 ёшли Камилла Исмоилова Ёш ватандошларнинг бутунжаҳон ўйинлари шахмат турнирининг ғолибаси бўлди. Бу ҳақида Тошкентдаги Рус Фан ва маданият марказида Ўзбекистон термасининг Улуғ Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган Сочидаги ушбу ўйинлардаги иштироки сарҳисобида маълум қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Ёш ватандошларнинг бутунжаҳон ўйинларида баскетбол, мини-футбол ва шахмат бўйича жамоалар билан иштирок этди. Мамлакат термасининг асосий ютуқлари орасида 11 ёшли Камилла Исмоилова аёллар шахмат турниридаги “олтин” медали, баскетболда олинган “бронза” ва Саидакбар Саидалиевнинг эркаклар шахмат турниридаги “кумуш” медаллари бор”, – деб таъкидлашди Рус Фан ва маданият маркази матбуот хизматида.

Бундан ташқари, ўзбекистонликлар Пушкин номидаги давлат Рус тили институтининг “Рус тилидаги мулоқотлар” брэйн-рингида ҳам ғолиб бўлиб, ўз она ватанларини тақдим қилишга бағишланган “Ташриф карточкаси” танловда ҳам биринчи ўринни олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: