11 ўзбек туроператорлари Парижда ўз салоҳиятларини тақдим этдилар

Дата: 17:54, 21-09-2016.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – 11 ўзбек туроператорлари Парижда ўз салоҳиятларини тақдим этдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонасида бўлиб ўтди, мезбонлар томонидан 20 туристик компаниялар иштирок этишди.

“Ўзбектуризм” МК маълумотларига кўра, тақдимотни Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчиси Равшан Усмонов очди.

Тадбир доирасида ишбилармонлик учрашувлари, палов тайёрлаш бўйича маҳорат дарси ўтказилди, Ўзбекистонга уч кунлик саёҳат чиптаси ўйналди ва миллий таомлар намойиши ўтказилди.

Ўз навбатида, Франция туроператорлари ассоциацияси вице-президенти Ричард Собиелле ҳам шу куби тадбирларнинг муҳимлигини қайд этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: