111 мамлакат фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Дата: 12:33, 30-05-2019.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – 111 мамлакат фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи берилиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, айрим президент ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (№УП-5731, 28.05.2019 й.).

"Киритилган ўзгартишларга кўра, Ўзбекистонда яшаш учун рухсатнома 111 мамлакат фуқароларига берилади ((http://lex.uz/docs/4143186). Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида камида 400 минг доллар эквивалентдан кам бўлмаган миқдорда, Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида камида 200 минг доллари эквивалентидан кам бўлмаган, Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида камида 100 минг доллар эквивалентидан кам бўлмаган қийматдаги кўчмас мулк сотиб олган тақдирда берилади”, - дейилади хабардан келиб чиқиб.

Қайд этилганидек, энди гидлар (экскурсоводлар), йўл бошловчи инструкторлар хизматлари олий ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълими тўғрисидаги диплом ёки "гид (экскурсовод)" йўналиши бўйича қайта тайёрланганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олганларидан кейингина шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Илгари бу фаолият фақатгина туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан берилган малака сертификатига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин эди.

Сурат манбаи: ok.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: