118 ёнғинлар натижасида Ўзбекистонда 1 одам ҳаётдан кўз юмиб, 4 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди

Дата: 17:36, 27-04-2016.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Ўтган ҳафтада 118 ёнғинлар натижасида Ўзбекистонда 1 одам ҳаётдан кўз юмиб, 4 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ёнғин бўлинмаларининг оператив ҳаракатлари билан  ушбу ёнғинларда 471 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 603 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабарида.

Хусусан, Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаро Й.Бурхоновнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Фарғона вилояти Фаргона туманида яшовчи фуқаро Н.Дамированинг уйида ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 140 кв. метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Хоразм вилояти Янгибозор туманида яшовчи фуқаро Қ.Толиповнинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, молхонанинг 70 кв. метр майдонда том қисми ва ғамлаб қўйилган хашаги ёниб зарарланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: