12 майдан бошлаб ўзбек туристлари Таиландга бир ташриф буюрганда бу ерда 30 кундан ошиқ қололмайдилар
Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – 12 майдан бошлаб ўзбек туристлари Таиландга бир ташриф буюрганда бу ерда 30 кундан ошиқ қололмайдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Визасиз режим бекор қилингани йўқ, лекин 13 августдан бошлаб белгиланган муддат тугаганидан кейин мамлакатда уч марта чиққан ва уч марта қайтиб қирган фуқаролар бу ерга киритилмайди”, - деб иқтибос келтиради “Пхукет газета”си Ранонг вилояти миграция хизмати бошлиғи Иккорн Буссабабординдан.
Таиланд ҳукумати томонидан жорий этилган янги қонун ноқонуний мигрантларга қарши кураш билан боғлиқ. Ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, кўпчилик сайёҳлар белгиланган 30 кун ўтгач чегарадан бир марта чиқиб яна қайтиб кирадилар ва бу ҳол тўхтовсиз давом этади.
Эслатиб ўтамизки, Пхукет миграция хизмати йил бошида мамлакат ҳукуматига ушбу амалиётга чек қўйиш ҳақида таклиф киритган эди ва у энди қонунан қабул қилинди. Қоидаларнинг ўзгариши оддий сайёҳларга, шу жумладан, Таиландда дам олишни истаган ўзбекистонликларга таъсир қилмайди. У кўпроқ Таиландда тегишли визасиз яшаётган шахсларга тегишли.