12 ўзбек оғир атлетикачиси Алматидаги Жаҳон чемпионати медаллари учун курашади

Дата: 14:05, 03-11-2014.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон эркаклар ва аёллар термасининг 12 спортчиси оғир атлетика бўйича 8-16 ноябр кунлари Алмати шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси сайтига асосланган ҳолда.

Булар Адҳам Эргашев (56 кг), Достон Ёқубов (69 кг), Муҳаммад Бегалиев (85 кг), Улуғбек Алимов (85 кг), Сардор Дўстмуродов (105 кг), Руслан Нурудинов (105 кг), Иван Евремов (105 кгдан ошиқ), Маҳлиё Тоғаева (48 кг), Лола Қодырова (48 кг), Марина Сисоева (53 кг), Фарангис Шомуродова (58 кг) ва Манзура Мамасолиевалардир (69 кг).

Жами чемпионатда дунёнинг 75 мамлакатидан 683 спортчи қатнашади.

Бундан ташқари, ЖЧда чемпионлик унвонидан ташқари Бразилиянинг Рио-де-Жанейросида 2016 йилда ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиа ўйинларига рейтинг очколари ҳам ўйналади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: