13-14 январда ўзбек парламенти юқори палатасига сенаторлар сайлови бўлиб ўтади

Дата: 11:42, 05-01-2015.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) 13-14 январда ўзбек парламенти юқори палатасига сенаторлар сайлови ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Юқори палата аъзолари Қорақалпоғистон, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг сонда – олти кишидан сайланади. Сайловлар Қорақалпоғистон Жокарги Кенеси, вилоят, туман ва шаҳарлар давлат ваколатли органларининг тегишли қўшма йиғилишларида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади”, – деб таъкидлашди МСК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: