13-16 сентябрда деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида кескин салқин тушиши кутилмоқда

Дата: 14:55, 11-09-2015.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – 13-16 сентябрда деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида кескин салқин тушиши кутилмоқда. Кунлик ҳарорат ўртача 8-10°, тунги об-ҳаво 3-5° пасаяди, шунингдек, бир оз ёмғир ёғиб, шамол 15-20 м/с кучайиши кутилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтидаги маълумотларга асосланган ҳолда.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с ташкил қилади, 13 сентябрдан бошлаб унинг тезлиги 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с ташкил қилади, 13 сентябрдан бошлаб унинг тезлиги 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. 13 сентябрдан бошлаб ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади, 14-16 сентябрда кечаси 10-15° пасайиб, кундузи 25-30° иссиқ.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, 13 сентябрда айрим туманларда ёмғир ёғади. 14-16 сентябрда ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с ташкил қилади, 13 сентябрда баъзи жойларда унинг тезлиги 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с ташкил қилади, 13 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат 13-14 сентябрда кечаси 15-20° иссиқ, 15-16 сентябрда 15-20°, 13 сентябрда кундузи 30-35° иссиқ, 14-16 сентябрда 25-30°.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, 13 сентябрда баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғади. 14-16 сентябрда ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с ташкил қилади, 13 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. 13 сентябрда ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, 14-16 сентябрда кечаси 10-15°, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, 13-14 сентябрда баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғади, 15-16 сентябрда ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с ташкил қилади, 13 сентябрда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат 13 сентябрда кечаси 10-15°, 14-16 сентябрда 7-12° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: