$13 млндан зиёд маблағни ўзлаштиришда гумон қилинаётган ўзбекистонлик Россиядан экстрадиция қилинди

Дата: 14:28, 11-09-2018.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – $13 млндан зиёд маблағни ўзлаштиришда гумон қилинаётган 32 ёшли Суҳроб Фозилов Россиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Москва прокуратурасининг хабар қилишича, у 2010 йилдан бери Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 242- (жиноий уюшма ташкил этиш), 168- (фирибгарлик), 243-моддаларида (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганлик учун қидирилаётган эди.

“Фозилов 2007 йилдан 2009 йилнинг июн ойигача Ўзбекистон ҳудудида жиноий гуруҳ ташкил қилган. Ушбу гуруҳ оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтган хорижий компаниялар вакиллари кўмагида ташкил этилган бўлиб, молиявий пирамида шаклидаги тоталитар ҳамда деструктив характерга эга бўлган ва у мазкур жиноий гуруҳнинг тузилмавий бўлинмасига раҳбарлик қилиб, унинг мавжудлиги ва фаолият юритишини таъминлаган”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ўзбекистонлик алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан 2008 йилдан 2009 йилнинг июнигача бўлган даврда Самарқанд вилояти ҳудудида яшовчи 140дан ортиқ фуқароларнинг умумий қиймати $61 мингдан зиёдлик мол-мулкини ўғирлаб кетган ҳамда пул маблағларини хорижий компания ҳисобига ўтказган.

Шундан кейин таъкидланишича, С. Фозилов жиноий гуруҳнинг бошқа бўлинмалари раҳбарлари билан 2008-2009 йилларда жиноий фаолиятдан олинган $13 млндан ортиқ маблағни даромадларни легаллаштирган. У бу ишни ўта йирик миқдорда валюта маблағларини харид қилиш ва сотиш, шунингдек, Россиянинг ваколатли банклари ҳисобларига ўтказилиши лозим бўлган валюта маблағларини атайин яширган.

“2017 йилнинг ноябрида давлатлараро қидирувчи бўлган Фозилов Москва метрополитени ҳудудида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинган”, - дейилади хабарда.

Москва шаҳар прокуратура органлари томонидан ўтказилган экстрадицион текширувдан кейин Россия Бош прокуратураси уни экстрадиция қилиш ҳақида қарор қабул қилди.

Сурат манбаи: из https://colombiareports.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: