13 ёшли ўзбек шахматчиси Санкт-Петербургдаги турнирда учинчи гроссмейстерлик меъёрини бажарди

Дата: 16:45, 31-10-2017.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – 13 ёшли ўзбек шахматчиси Нодирбек Абдусатторов Санкт-Петербургдаги (Россия) “Чигорин мемориали” турнирида учинчи гроссмейстерлик меъёрини бажарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 “SEHRLI SHAHMAT” клуби сайтида айтилишича, турнир 20-29 октябр кунлари бўлиб ўтган.

“Абдусатторов 5 ғалаба қозонди, уларнинг бири турнирнинг бронза совриндори, халқаро гроссмейстер Сетураман С.П. (Ҳиндистон, 2632) устидан, яна бир ғалаба халқаро гроссмейстер Левин Е.А. (Россия, 2545) устидан ғолиб чиқиб, шунингдек, уч халқаро гроссмейстерлар билан дуранг ўйнади. Натижада 6,5 очко билан бошланғич 37-ўриндан совринли 16-ўринга чиқди. 2629 пункт перформанс билан рейтингига 17,9 балл қўшиб олди ҳамда гроссмейстерлик учинчи меъёрини бажарди”, - дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамизки, Нодирбек биринчи гроссмейстерлик меъёрини ҳам Чигорин турнирида 2016 йил октябрда, иккинчисини 2017 йил августда 24- Абу-Даби (БАА) шахмат фестивали Мастерс халқаро турнирида бажарган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: