13 ўзбек боксчиси Қозоғистонда бўлиб ўтадиган халқаро турнирга боради
Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – 13 ўзбек боксчиси Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Жанаўзан шаҳрининг 50 йиллиги ва байналминал-аскарлар хотирасига бағишланган ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнирга боради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Ҳаваскор бокс федерациясининг маълум қилишича, мусобақа 2018 йил 18 – 22 феврал кунлари 2-сонли бокс мактабида бўлиб ўтади.
Турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа давлатларда 2004-2005 йилларда туғилган боксчилар иштирок этади. Турнир 20 вазн тоифасида ўтказилади”, - дейилади федерация матбуот маркази хабарида.
Ўзбекистон термаси таркибига Холтошев Валижон (34 кг вазн тоифасида) Арислонов Орифбек (36 кг), Каттабоев Муҳаммаджон (38 кг) Шукуруллаев Сардор (40 кг), Маҳмудов Муҳаммаджон (42 кггача) Тўлқинов Лазизбек (44 кггача) Зуҳруллаев Баҳтиёр (46 кггача) Бобев Аслиддин (48 кг), Абдуллаев Синдор (50 кг), Ярашбоев Рустам (60 кг), Абдулхафизов Абдулҳамид (66 кг), Зоитов Акбар (70 кг), Аҳмедов Мирзажонлар (75 кггача) кирган.
Мураббийлар штаби Усмонов Музаффар ва Ҳайитжон Эрматовларни ўз ичига олади. Ўзбекистондан турнирнинг ҳакамлар гуруҳига Урдушев Мариф киритирди.
Сурат манбаи: http://forum.spine5.com/1311-post1.html